Фарғонада гилос пишди
Фарғона вилоятининг Қува тумани ва Қувасой шаҳарларида гилос пишди ва унинг экспорти бошлаб юборилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Водий», «Марғилон» ва «Қувасой» ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида аллақачон Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга чиқарилаётган гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилда қиймати 30 млн. АҚШ долларига тенг 13 минг 360 тонна гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.
Гилос асосан Россия, Хитой, Корея, Литва, БАА, Польша, Украина, Белгия, шунингдек қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter