Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада аёл 40 млн. сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлашда гумонланмоқда

Фарғонада аёл 40 млн. сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлашда гумонланмоқда

Фото: ИИВ матбуот хизмати

6 март куни Фарғона вилояти, Қува туманида яшовчи У.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига кириб хонадони ичида бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган нархи 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг