Фарғонада 8 ёшли ўғлини пуллаётган аёл қўлга олинди (видео)
Фарғонада узоқ йиллар хорижда ишлаб келган аёл 8 ёшли ўғлини сотишга уринди. У шартли харидор билан жами 15,4 минг долларга келишган.
ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан фуқаро аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбирда аёл Фарғона туманидаги овқатланиш шохобчаларидан бирида боласи учун талаб қилинган пулларнинг 10,4 минг долларини олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.
У боласига уни сотаётганини айтмаган, аксинча, ўзининг Туркия давлатига ишлаш учун кетаётгани, харидорнинг эса унга кўз-қулоқ бўлиб туришини айтган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter