Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 65 ёшлик талаба юридик техникумни тамомлади

Фарғонада 65 ёшлик талаба юридик техникумни тамомлади

Фото: Адлия вазирлиги

Бу йил Фарғона вилоят юридик техникумини 248 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади.

Талабалар сафида қўқонлик 65 ёшли талаба Авазбек ака Мазаидов ҳам бор. Қизиғи шундаки, юзлаб талабаларни қутлагани ота-оналар келишган бўлса, Авазбек акани эса набиралари ва фарзандлари бу муваффақияти билан табриклашди, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Ёшим 65 да. Ҳозирда халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатиман. Бир неча йил аввал маҳаллада оқсоқол бўлиб ишлаганимда, минглаб фуқароларга ҳуқуқий кўмак жуда зарурлигини англаганман. Ўшанда ўз маҳалламда бепул юридик маслаҳат берувчи нодавлат ташкилот очишни мақсад қилгандим. Бир ой аввал маҳаллада мутлақо бепул бўлган юридик марказ очдим.

Шу қисқа муддатда эса бошига иш тушган, муаммоли вазиятда бўлган маҳалладошларимнинг 20 нафарига ҳуқуқий кўмак кўрсатдим–, дейди Авазбек Мазаидов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг