Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев «билиб-билмай» берилган озор учун узр сўради (видео)
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев кенг жамоатчиликдан, ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида кузатиб бораётганлардан узр сўради. Унинг узри тасвирланган видеони халқаро пресс-клуб тарқатди.
«Кимдир сизларга билиб-билмай қўпол муолмада бўлган бўлса, вилоят ҳокими сифатида мен бўйин эгиб, узр сўрайман. Ўзбекистонда бировнинг қалбига озор беришга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган. У туман ҳокими бўладими ёки вилоят ҳокимими, бошқаларга озор бермаслиги керак. Бундай қилганларга чора кўрилади», — дейди Шуҳрат Ғаниев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор ҳокимларни, хусусан, Шуҳрат Ғаниевни кўчмас мулк бузилишлари бўйича олиб бораётган ишини кескин танқид қилган ва халқдан узр сўрашни талаб қилган эди.
«Мана, интернет фойдаланувчиларининг Риштондаги кўчмас мулк бузилишларига нисбатан изоҳлари. Мен сизларга тайёр пул бераяпман, пулни «Обод қишлоқ» қилинглар, деб бераяпман. Мана, сенинг менга «дўстлигинг», Ғаниев деган валломат!
Мана, одамлар изоҳларда йиғлаяпти, сенинг расминг йўқ, президентнинг расми бор. Сен ноинсоф бориб, Эрмановга ўхшаб аҳмоқларча «буза, буз» дейсан. Бузишдан аввал сен ўз бошингни буз. Мен сени шунинг учун тарбия қилиб юрувдимми? Қош қўяман деб кўз чиқариб…
Болалар меҳнати бор эди, энди у йўқ бўлди, энди бутун интернет президент топшириқ берган, бузиш, одамларни норизо қилиш билан тўлиб тошди.
Эй ноинсоф, Риштон бўйича ҳам сенга пул бериб айтдимки, Риштонни янгилаш керак, бироқ одамларни рози қилиб қилиш керак, деб. Жаноб Ғаниев, тажрибали ҳоким! Майли, Эрманов кеча келган ҳоким, Рўзиев иккаланг хиёнатчисан! Сизлар билан катта-катта ишларни амалга ошира оламизми? Ҳеч қачон ошира олмаймиз! Чунки сизларга бир топшириқ беришга одам қўрқади! Нега десангиз, савиянг йўқ, билиминг йўқ, китоб ҳам ўқимайсан, президентнинг қарорини ҳам», — деган эди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter