Фақат киноларда бўлади: сўнгги сонияда 19 метрдан йўлланган тўп «Янги Орлеан»га ғалаба келтирди (видео)
Ўтган тун Миллий баскетбол лигаси (NBA) доирасида «Янги Орлеан» ва «Оклахома» ўртасидаги баҳс драматик курашларга бой бўлди.
Ҳисоб 110:110 кўринишига келган бир пайтда, сўнгги сонияда мезбонлар баскетболчиси Девонте Грэм 18,6 метрдан йўллаган тўп нишонга аниқ бориб тушиб, жамоасига қимматли очколарни келтирди. Якуний ҳисоб — 113:110.
Таъкидлаш керакки, бу NBAнинг сўнгги 25 йиллик тарихидаги энг узоқдан нишонга тушириш бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter