Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чипталар 100 минг доллардан сотилган ўйинда Карим Абдулжаббор «тахтни топширди»

Чипталар 100 минг доллардан сотилган ўйинда Карим Абдулжаббор «тахтни топширди»

Карим Абдулжаббор ва Брюс Ли.

Фото: YouTube

«Лос-Анжелес Лейкерс» ҳужумчиси Леброн Жеймс Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг рекордини янгилаб, очко тўплаш борасида Карим Абдулжаббордан ўзиб кетди.

Леброн Жеймс

38 ёшли Жеймс «Оклаҳома-Сити Тандер»га қарши уй учрашувида рекордни янгилади.

Карим Абдулжаббор ҳам «Лейкерс» шарафини ҳимоя қилган, унинг ҳисобида 38387 очко бор эди. Леброн Жеймс эса сўнгги ўйиндан сўнг NBA даги ўйинлари давомида 38390 очко тўплади.

Қизиғи, ушбу рекорд кутилаётган ўйин чиптаси нархи 100 минг долларгача чиқиб кетганди.

Рекорд ўрнатилиши билан ўйин тўхтатиб турилди. Танаффус пайтида майдонга спортчининг оила аъзолари, лига комиссари Адам Силвер ҳамда 75 ёшли Карим Абдулжаббор чиқиб келишди ва рамзий маънода басткетбол тўпини Леброн Жеймсга топширишди.

Баскетболнинг ўзига хос «Пеле»си саналган Карим Абдулжаббор бизга кўпроқ афсонавий Брюс Лининг «Ўлим билан ўйнашув» филмидаги жанг саҳнаси орқали яхши таниш.

Рекордга қарамасдан, «Лос-Анжелес» ўйинни 130:133 ҳисобида бой бериб қўйди. Леброн эса жами 38 очко тўплаб, учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг