Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фаҳш баронессаси» депортация қилинди

«Фаҳш баронессаси» депортация қилинди

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси.

«Фаҳш баронессаси» номи билан танилган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди. 

Ўзбекистон  ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, халқ орасида «Мадам Клод» тахаллуси билан танилган, 1989 й.т. Нилуфар Мирханова  жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропотидан Ўзбекистонга депортация қилинди. У одам савдосида айбланмоқда. 

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки  Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади, дейилади хабарда.

Маълумот учун: Клод Хоним 1960-1970 йилларда Францияда энг таниқли қўшмачи бўлган ва у 500 нафар атрофидаги фоҳиша билан ишлагани маълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг