«Facebook» «тарихни ўчириш»га рухсат беради
«Facebook»да худди браузерлардаги каби «тарихни ўчириб ташлаш» тугмаси пайдо бўлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди.
«Сизнинг браузерингизда cookie-файллар ва тарихни ўчириб ташлашнинг оддий усули мавжуд. Гап шундаки, кўплаб сайтларнинг ишлаши учун cookie-файллар зарур, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам сизда тарихни ўчириб ташлаш имкони бўлиши керак. Биз ҳам «Facebook»ка шу каби функцияни жорий этиш устида иш олиб бормоқдамиз», — деб ёзади Цукерберг.
Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар ўз аккаунтларининг созламалари орқали қайси ҳаволаларга босганини ва қайси сайтларга киргани ҳақида маълумотларни ўчириб ташлаши мумкин.
Таъкидланишича, «тарихни ўчириб ташлаш» фунциясини жорий этишга бир неча ой сарфланиши мумкин. Бу вақт давомида ижтимоий тармоқ раҳбарияти қонун чиқарувчи ва назоратчилар билан маслаҳатлашиб кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter