Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» ОАВларни ишончлилик бўйича табақалай бошлади

«Facebook» ОАВларни ишончлилик бўйича табақалай бошлади

Фото:«Ashton Technology Solutions»

«Facebook» асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ ОАВларни ишончлилик рейтинги бўйича табақалай бошлаганини маълум қилди», — деб ёзмоқда «Gazeta.ru».

Цукерберг ҳар йили ўтказиладиган «F8» дастурчилар конференциясидаги чиқишидан сўнг оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда «BuzzFeed News», «New York Times», «CNN», «Wall Street Journal», «NBC», «Daily Beast», «Economist», «HuffPost», «Insider», «Atlantic», «New York Post» ва бошқа нашрлар вакиллари иштирок этди.

Цукербергнинг сўзларига кўра, компания ишончлилик рейтинги асосида ОАВни баҳолаш ва кўрсаткичга мувофиқ хабарни тарғиб қилиш ёки яшириш тизимини йўлга қўйишни бошлаган. Шунингдек, компания фойдаланувчилар турли ОАВларни қандай қабул қилиши ва уларга ишониш-ишонмаслиги ҳақида маълумотларни тўплаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг