Эйфель минораси очилди: Иккинчи Жаҳон урушидан бери бундай ҳол кузатилмаганди
Тўққиз ойдан сўнг Эйфель минораси ташриф буюрувчилар учун очилди. Бу Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги энг узоқ вақт давом этган танаффус бўлди, деб хабар берди Эйфель минорасини эксплуатация қилиш жамияти.
Объектга кириш 2020 йил октябрь ойининг охирида тўхтатилганди. Энди сайёҳлар миноранинг барча учта қаватига ҳам кўтарилишлари мумкин. Фақат коронавирусдан ҳимояланиш қатъий чораларини кўриш талаб этилади.
Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар сонини чеклашга қарор қилинган — кунига уларнинг сони 13 мингдан ошмаслиги зарур. Эпидемияга қадар бу рақам 25 мингни ташкил этган.
Чоршанба кунидан бошлаб Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан киритилган янги чораларга мувофиқ, 12 ёшдан ошган меҳмонларга фақат COVID-19 йўқлигини тасдиқловчи соғлиқни сақлаш паспорти тақдим этилгандан кейингина минорага кириш ҳуқуқи берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter