Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг кейинги сессияси Ўзбекистонда ўтказилади

ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг кейинги сессияси Ўзбекистонда ўтказилади

2022 йилнинг 1 декабр куни Польшанинг Лодз шаҳрида бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29 мажлиси доирасида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Маргарита Седерфелт учрашуви бўлиб ўтди.

Норов Содерфелтни жорий йилнинг июл ойида ассамблея раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва ЕХҲТ ПА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар 2023 йилда Ўзбекистонда ЕХҲТ ПАнинг кузги сессиясини  ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашишган.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг