Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа кенгаши раҳбари Қирғизистонда Марказий Осиё етакчилари билан учрашади

Европа кенгаши раҳбари Қирғизистонда Марказий Осиё етакчилари билан учрашади

Фото: Reuters

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель жорий йил 2-3 июнь кунлари Қирғизистонга ташриф буюради.

ЕИ делегацияси хабарига кўра, Ш.Мишель Қирғизистон президенти Садир Жапаров мезбонлигида Чўлпонота шаҳрида ташкил этиладиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» иккинчи саммитида иштирок этади.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ раҳбарлари икки минтақа ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда халқаро масалаларни муҳокама қилади.

Нуфузли машваратда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов иштирок этади.

Европа кенгаши раҳбари Қирғизистонга ташриф давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.

«Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги мулоқот платформасига ўтган йили асос солинган.

Аввал хабар берганимиздек, икки минтақа етакчиларининг илк юзма-юз мулоқоти 2022 йил 27 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган.

Шарль Мишель Марказий Осиёга сафари доирасида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг