Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқи ҳаво кенгликларини Россия учун бутунлай ёпди

Европа иттифоқи ҳаво кенгликларини Россия учун бутунлай ёпди

Фото: «Profile»

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқи ҳаво кенгликлари Россия учун бутунлай ёпилганини эълон қилди.

«Биз ЕИ ҳаво кенгликларини Россия самолётлари учун бутунлай ёпдик. Тақиқлов Россияга қарашли, Россияда рўйхатга олинган ва Россия томонидан назорат қилинувчи барча самолётлар учун амал қилади. Бу самолётлар парвоз қилиб ЕИ ҳаво кенгликларига кириши ёки кесиб ўтиши ҳамда унинг ҳудудига қўниши тақиқланади», — деди Еврокомиссия раҳбари Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, тақиқлов йўловчи самолётлари ва хусусий бизнес-жетлар учун бирдек кучга эга. Чеклов ЕИга аъзо мамлакатларнинг барчасида амал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг