Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа чемпионатларидаги энг кўп маош олувчи футболчилар аниқланди

Европа чемпионатларидаги энг кўп маош олувчи футболчилар аниқланди

Фото: «Goal.com»

Франциянинг «L’Équipe» нашри «кўҳна қитъа»нинг кучли беш чемпионатида тўп сурувчи футболчилар орасидан энг кўп маош олувчиларини аниқлади. Бунда солиққача бўлган пуллар ҳисоблаб чиқилди.

«Барселона» етакчиси Лионель Месси ҳаммадан кўп маош олади: унга ойига 8,3 миллион евро (солиқларсиз ҳисоблаганда) тўланади.

«Ювентус» Криштиану Роналдуга ойига 4,7 миллион евро тўлайди. Англаш қийинмаски, португал юлдузининг ойлиги Мессиникидан қарийб икки карра оз.

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳам кучли учликда — ойига 3,3 миллион евро брутто.

Топ-10

  1. Лионель Месси («Барселона») — 8,3 млн. евро (ойига)
  2. Криштиану Роналду («Ювентус») — 4,7 млн. евро
  3. Антуан Гризманн («Атлетико») — 3,3 млн. евро
  4. Неймар («ПСЖ») — 3,06 млн. евро
  5. Луис Суарес («Барселона») — 2,9 млн. евро
  6. Гарет Бэйл («Реал») — 2,5 млн. евро
  7. Филиппе Коутиньо («Барселона») — 2,3 млн. евро
  8. Алексис Санчес («МЮ») — 2,28 млн. евро
  9. Килиан Мбаппе («ПСЖ») — 1,73 млн. евро
  10. Месут Ўзил («Арсенал») — 1,6 млн. евро.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг