Еврокубоклар ва ЖЧни икки таниқли шарҳловчи шарҳлайди
UZREPORT ҳамда SPORT телеканаллари истисно тариқасида Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидовга иккала телеканал орқали йирик мусобақаларни мухлислар учун шарҳлаб бориш имкониятини тақдим этишди.
«Шу муносабат билан бизга ана шу таклиф билан чиққан SPORT-TV директори Зоҳид Каримовга ҳамда мухлисларнинг истагига бефарқ бўлмай, ана шу амалиётга розилик билдиргани учун UZREPORTTV ва FUTBOLTV асосчиси Равшан Жўраевга миннатдорчилик билдирамиз. Бу қадам Ўзбекистонда спорт трансляцияларини амалга оширишда рақобатлашаётган компанияларнинг ўзаро дўстона муносабатлари йўлида муҳим воқеага айланади деб умид қиламиз», дея хабар берди Даврон Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача мамлакатимизда йирик турнирлар трансляцияси икки алоҳида телекомпания томонидан амалга оширилар эди ва шарҳловчилар бўлинган ҳолатда ишлашга мажбур эдилар.
Хусусан, ўтган мавсумда Еврокубокларни (ЕЧЛ, Европа лигаси ва ҳок.) фақат SPORT телеканали шарҳловчилари шарҳлашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter