Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчиликка қайтди

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчиликка қайтди

Фото: «tribuna.uz»

Таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бир неча йиллардан буён телевидениеда кўриниш бермаётган эди.

«Championat.asia» хабар беришича, шарҳловчи узоқ танаффусдан сўнг яна футбол шарҳига қайтган. У «Uzreport» ва «ФутболТВ» каналида иш бошлайди.

Бугун соат 22:30да бошланадиган «Реал Мадрид» — «Райо Вальекано» учрашувини айнан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг