Евро-2020 саралашида Албанияники ўрнига Андорра мадҳиясини қўйиб юборишди, кечиримни эса Арманистондан сўрашди... (видео)
Евро-2020 саралаши доирасида Парижда Франция ва Албания миллий жамоалари учрашди. Ўйинда стадион ходимларининг хатоси билан меҳмон жамоа учун Андорра мадҳияси қўйиб юборилди. Албан футболчилари бегона мадҳияни эшитиб қай ҳолатга тушгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
The confused faces on the Albania players when they realise it’s the wrong national anthem 🤭pic.twitter.com/RVgRJEtTEU
— Goal (@goal) 7 сентября 2019 г.
Меҳмонлар «тўғри мадҳия» қўйилмас экан, ўйнамаймиз деб туриб олишди. Шуни деб ҳам ўйин вақтидан етти дақиқа кеч бошланди. Охири керакли мадҳияни амаллаб топишди, стадион узра албан оҳанги янгради.
Шу билан тугаганда майли эдику-я...
Кейинги «қовун»ни стадион диктори туширди: у англашилмовчилик учун «арман мухлислари»дан кечирим сўраб, «арман мадҳияси»ни ҳурмат қилишга чақирди...
Шу куни албанларнинг умуман омади чопмади, ўйин Франция терма жамоасининг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter