Эверест «ер юзидаги энг баланд чиқиндилар полигони» (фото)
Ер юзидаги энг баланд чўққи Эверестга чиқишни истаганлар сони йил сайин кўпайиб бораётгани туфайли «дунёдаги энг баланд чиқинди полигони» номи билан машҳур бўлган.
Бундай ном олишига сабаб, сайёҳлар тоғ чўққисига сайрга чиқишади ва ўзлари билан олиб келган овқат, сув ва бош нарсалар қолдиқларини шундоқ қолдириб кетадилар.
Бир гуруҳ кўнгиллилар тоғ баландликларида йиғилган ахлатларни санъат асарларига айлантириш лойиҳасини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Рамблер медиа-портали.
Муаллифларнинг фикрига кўра, уларнинг ғоялари биринчи навбатда экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Чиқиндиларни шу тарзда йиғиш ва йўқ қилиш одатдаги чиқиндиларни тўплаб ёқиб юборишга қараганда ҳаво сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Бундан ташқари, лойиҳа маҳаллий аҳолини ушбу жараёнга жалб қилишга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида улар учун қўшимча даромад манбаига айланади.
Ахлатни – полэтилен пакетларни, йиртилган чодирларни ва арқонларни санъат асарларига айлантириш Сянгбоче шаҳридаги Эверест базаси лагерига олиб борадиган асосий йўлда, 3780 метр баландликда жойлашган Арт Центерда амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter