Етти ойда биринчи марта: коронавирусдан ўлим ҳолатлари камайди
![Етти ойда биринчи марта: коронавирусдан ўлим ҳолатлари камайди](https://static.xabaruz.com/crop/1/5/720_460_95_155690936.jpg)
Жаҳонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари сўнгги етти ойдаги минимумга тушди, бу ҳақда «Worldometers» маълумотлари далолат беради.
26 июнь куни ковид ва унинг оқибатларидан 5960 нафар бемор вафот этган — бу ноябрь ойидан бери энг паст кўрсаткич. Шу куни дунё бўйича 309 179 кишида коронавирус аниқланган.
Энг кўп ўлим ҳолатлари:
- АҚШ — 619 424
- Бразилия — 513 544
- Ҳиндистон — 396 761
- Мексика — 232 564
- Перу — 191 899.
Пандемия даврида COVID-19га чалинганлар сони жаҳонда салкам 182 миллион нафарга етди. Қурбонлар сони 4 миллионга яқинлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter