Эстонияда таксичи-депутатга дакки беришди
Эстония парламентининг аъзоси, собиқ қишлоқ ҳаёти вазири Мартин Репинский ўтган йилнинг ноябрь ойи охиридан бери таксичилик қилиб пул топаётгани учун танқидга учради.
Сиёсатчининг Рийгикогу (Эстония парламенти)даги маоши — 4 400 евро, у эҳтиёжига яраша қўшимча пул топиш учун таксилик қилаётганини тушунтирди. Репинский ҳозир, парламент йиғилишлари даврида, одам ташимаётганини айтди. Депутат Марказчилар партияси фракцияси етакчиси Яанус Карилайд ҳамда Марказчилар партияси раиси, парламент спикери Юри Ратас ўтказган «тарбиявий соат» (суҳбат)дан сўнг таксичиликни тўхтатиб туришга қарор қилди.
«Бироқ эътирозим ҳам йўқ эмас. Айрим йиғилишларда менинг қатнашишим талаб қилинмайдиган бўш вақтлар бўлади. Рийгикогу аъзосининг иши фақат мажлислардан иборат эмас, бундан ҳам муҳим ишлар бор. Баъзида. Ваҳоланки мен ҳануз жамоа ўйинчиси ва партия ва фракцияда якка ўзим эмас эканман, бошқалар билан ҳисоблашишимга тўғри келади. Ва ушбу келишувларга риоя қиламан», — дея ваъда берди Мартин Репинский.
Юри Ратас (спикер) исталган қўшимча иш депутатларнинг парламентдаги асосий фаолиятига халақит бермаслиги кераклигини таъкидлади.
Мартин Репинскийнинг айтишича, таксичилик қилиб юргани кўпчиликнинг эътиборини тортгани учун, эндиликда Рийгикокудан узоқ кетолмайди. Хусусий ташув фаолияти билан ҳам доимий шуғулланиш нияти йўқ, кейинги сайловда номзодини қўйиш-қўймаслик масаласида эса ҳозир бир тўхтамга келган эмас.
Хабарда айтилишича, ўтган йили парламентнинг қўшимча даромад қилаётган яна бир депутати, «Ватан» партияси аъзоси Тармо Круузимяэ электрон сигаретларни реклама қилиб «қўлга тушганди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter