Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эскимосларни хафа қилмаслик учун: АҚШда машҳур музқаймоқ номидан воз кечилди

Эскимосларни хафа қилмаслик учун: АҚШда машҳур музқаймоқ номидан воз кечилди

Фото: «Heraldsun.com.au»

Американинг «Dreyer's» компанияси эскимосларни хафа қилмаслик учун ўзининг машҳур бренди — «эскимо» билан музқаймоқларни номлашни тўхтатди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Эскимослар — Гренландия, Аляска, Нунавут (Канада) ва Чукотка шарқида яшовчи халқ.

«Dreyer's» — Швейцариянинг «Nestle» компанияси шўъбаси бўлиб, шу пайтгача «Eskimo Pie» шоколад қопламали музқаймоқларини ишлаб чиқарган.

«Биз ирқий тенгликка эришиш тарафдоримиз, шундан келиб чиқиб, ушбу атамани ҳақоратли деб ҳисоблаймиз», — деди компания бош маркетологи Элизабелл Маркес.

Маҳсулот 100 йил аввал Кристиан Нелсон ва Рассел Стовер томонидан ўйлаб топилган, икки йил ўтиб уни АҚШга сотишган. Музқаймоқ логотипи ва рекламасида «Dreyer's» компанияси эскимосларнинг мўйнали кийимидаги ўғил бола тасвиридан фойдаланиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг