Евроиттифоқ ТикТокни катта жаримага тортди
Жума куни Европа Иттифоқи ТикТок ижтимоий тармоғига вояга етмаганлар ҳақидаги маълумотлар билан ишлашда маълумотларни ҳимоя қилишнинг қатъий қоидаларини бузгани учун 345 миллион евро (368 миллион доллар) миқдорида жарима солди.
Ижтимоий тармоқ гигантига уч ой ичида ўз операцияларини мувофиқлаштиришни буюрилди.
Жарима 2020 йилнинг июл-декабр ойлари оралиғида содир этилган қоидабузарликлар бўйича икки йиллик текширувдан сўнг қўлланилди.
Илова ёшлар орасида жуда машҳур ва Ирландия ҳукумати хулосасига кўра болаларнинг маълумотлари тармоқда очиқ тарзда эълон қилинган.
ТикТок вояга етмаганларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмагани учун биринчи марта жазоланаётгани йўқ. Ижтимоий тармоқ 2019 йилда AҚШ томонидан 5 миллион долларга яқин, 2021 йилда Нидерландия томонидан 750 минг евро жаримага тортилган. Ўтган апрел ойида Буюк Британия шунга ўхшаш қонунбузарликлар учун 15 миллион евро атрофида жарима солганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter