Эрталаб сув ичиш нега фойдали? Шифокор сабабини тушунтирди
Эрталаб оддий ичимлик суви ичиш ошқозон-ичак трактининг ишга тушишига ёрдам беради, зарур ферментлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, деб хабар беради РИА «Новости» эндокринолог Наталя Новиковага асосланиб.
«Ошқозон-ичак трактининг самарасиз ферментларига сув таъсир қилади, сўнгра одам нонушта қилади ва тўлиқ ҳазм қилиш циклини самарали ва тўлиқ қабул қилади», деб тушунтирди мутахассис.
Новикова, шунингдек, етарлича сув ичиш одатини болаликдан шакллантириш кераклигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, кунлик норма икки литр тоза сув, компот, шарбат, қаҳвани ташкил қилади (биринчи таомларни ҳисобга олмаганда).
Аввалроқ мутахассислар қовун ва тарвузнинг фойда ва зарарлари ҳақида маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter