Эртага ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 7 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ғудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter