Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага ҳудудларда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Эртага ҳудудларда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 19 январ, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда 3-5 даражагача илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг