Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тимур Кападзе эртанги баҳс, рақиб ва легионерлар ҳақида

Тимур Кападзе эртанги баҳс, рақиб ва легионерлар ҳақида

U-23 Осиё кубоги чорак финал ўйини олдидан вакилларимиз иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

«Ушбу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва биз ўйинга тайёрмиз.

Албатта рақибимиз ўзига яраша кучли жамоа. Бу жамоа билан кўп ўйнаганмиз. Жамоа ва унинг мураббийи имкониятлари ҳақида биламиз. Бироқ биз ҳам ўз стратегиямиз ва режамиз бўйича ҳаракатланамиз», деди бош мураббий Тимур Кападзе.

Кападзе  2 йил аввалги Саудия Арабистони (Ўзбекистон ОТЖни мағлуб этганди — таҳририят) ҳақида гапирди.

«2 йил ичида ҳар иккала жамоа ҳам ўзгарди, деб ўйлайман. Ўз ўрнида, биз ҳам ўсишга эриша олдик, тажриба тўпладик. Эртага ўз режамиз асосида ҳаракатланиб, ғалаба қозонмоқчимиз», деди у.

Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов гуруҳдаги иккинчи ўйиндан кейин терма жамоа сафига бориб қўшилганди.

Легионерларнинг мослашуви ҳақида гапираркан, мураббий шундай деди: «Улар таркибимизга етиб келганидан хурсандмиз. Легионерларимиз бизга қўшимча куч беришди. Аллақачон мослашиб улгиришди. Улар ҳатто ўтган учрашувда ҳам майдонга тушишди. Эртага эса, кўрамиз, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади».

Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоги чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг