«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё кубоги финали ва Париж-2024 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Биласизларми? Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда. Нимага бундай бўлиши керак экан-а, биттагина тўп-а? Шундай маҳорат кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим. Уларга телеграмма юбордим.
Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз деймизда. Биринчи маротаба жамоавий турда Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз.
Футбол ҳам осон иш эмас. Биласизларми, ҳозирда 5-6 та нафар болаларимиз дунёга машҳур жамоаларда тўп сурмоқда. Бундан эса фахрланаман», — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги U23 мусобақаси финалида Ўзбекистон Япония билан тўқнаш келган ва 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Ўйин охирларида белгиланган пеналтини У. Раҳмоналиев амалга ошира олмаганди.
Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 август кунига қадар бўлиб ўтади. Илк бор олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон термаси С гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси олимпия жамоаларига қарши майдонга тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter