Эртага бир вақтнинг ўзида 16 шаҳарда оммавий югуриш бўлади
Эртага соат 06:30 да мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлашга бағишланган Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Юртимиздаги ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида турли ёшдаги ҳаваскор ва профессионал спортчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари мамлакатимизнинг бош байрами муносабати билан ташкил этиладиган кенг кўламли спорт ҳаракатига қўшилишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Yangi Nafas ижтимоий лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этишнинг уч йили давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда 700 минг нафардан ортиқ одам оммавий югуриш мусобақасига қўшилиб, спорт тадбирларида фаол иштирок этишда давом этмоқдалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter