Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага айрим вилоятларда ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасаяди

Эртага айрим вилоятларда ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасаяди

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 21 февраль кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 8-13, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг