Эртага «Автомобилсиз кун»: Азиз Абдуҳакимов раҳбарларни намуна бўлишга чақирди
22 сентябрь — «Халқаро автомобилсиз кун» деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу кунда турли акциялар ўтказилади.
Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов давлат ташкилотлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, эртанги «Автомобилсиз кун» акциясида фаол иштирок этишга чақирди.
«Шу билан бирга, илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча юртдошларимизни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобиль ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаб қоламан», — дейилади мурожаатда.
Эртага бутун республика бўйлаб велосипед, скейт ва самокатларда учиш мусобақалари ташкил этилади. Энг фаол қатнашганларга велосипед ҳамда спорт экипировкалари совға қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter