Эронлик Наргиз Муҳаммадий Нобел мукофотига сазовор бўлди
У 31 йил қамоқ жазоси ва 154 дарра уришга ҳукм қилинган.
Эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргиз Муҳаммадий 2023 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Бу йил Тинчлик учун Нобел мукофоти учун жами 351 номзод курашди: 259 шахс ва 59 ташкилот.
«Норвегия Нобел қўмитаси 2023 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотини Наргиз Муҳаммадийга Эрондаги аёлларга нисбатан зулмга қарши кураши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб қилгани учун беришга қарор қилди», — дейилади нашрда.
Наргиз Муҳаммадий ҳозирда қамоқда. Нобел қўмитасининг маълум қилишича, Эрон ҳукумати уни 13 марта ҳибсга олган ва беш марта судланган. Умуман олганда, ҳуқуқ ҳимоячиси 31 йил қамоқ жазоси ва 154 дарра уришга ҳукм қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter