Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрондаги кўмир конида газ портлади: 51 киши ўлган

Эрондаги кўмир конида газ портлади: 51 киши ўлган

Фото: Mehr

Эрон шарқидаги Жанубий Хуросон вилоятининг Табас шаҳрида кўмир конида газ портлаши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Mehr ахборот агентлиги.

Аввалроқ 30 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Яна 20 киши жароҳатланган. 40 кишидан иборат гуруҳ қутқарув операциясини олиб бормоқда ва вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Портлаш кеча, 21 сентябрь куни кечқурун содир бўлган. Маданжо конининг иккита блокида (Б ва C) газ портлади. Жанубий Хуросон вилояти губернатори маълум қилишича, минтақа мамлакатнинг кўмирга бўлган эҳтиёжининг 76 фоизини таъминлайди.

Янгиланган маълумотларга кўра, портлаш вақтида блокларда 69 нафар ишчи бўлган. Айни пайтда Б блокида қутқарув операцияси якунланди, у ерда 17 қурбон ва 30 кишининг жасади топилди. Яқинда бошланган C блокидаги операция тахминан 3-4 соат давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг