Эронда яна тўрт киши қатл этилди
Эрон Исроил разведкаси учун ишлаган ва теракт тайёрлашда айбланган тўрт кишига нисбатан ўлим жазосини ижро этди.
Mizan ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон мудофаа иншоотида теракт тайёрлашда айбланган тўрт кишини қатл қилди. Суд қарорига кўра, қатл этилганлар «Моссад» (Исроил давлат разведкаси) билан алоқадор бўлган ва Исфаҳондаги заводда портлашни режалаштирган. Ҳукм 29 январь куни эрталаб амалга оширилган.
Маҳкумлар ҳукм устидан шикоят қилишга уринган, бироқ уларнинг шикояти рад этилган. Қатл Теҳрон шимолидаги қамоқхонада амалга оширилди.
БМТ маълумотларига кўра, 2023 йилда Эронда 834 киши қатл этилган. 2023 йил 22 декабрдан 2024 йил 21 январгача бўлган бир ой ичида мамлакатда 90 кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter