Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 139 кишига етди

Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 100 кишидан ошиб кетди. 139 бемордан 19 нафари ҳаёт билан видолашди, дейди Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаханпур. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.
«Кечаги кундан бери яна 44 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Шуларни қўшиб ҳисоблаганда уларнинг сони 139 нафарга етди», — дейди у Эрон телевиденияси эфирида.
Кианушнинг сўзларига кўра, кечадан бери тўрт киши ҳаётдан кўз юмган. Шу тариқа, қурбонлар сони жами 19 кишига етди. 44 та юқтириш ҳолати эса 19 февралдан бери энг катта кўрсаткич ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter