Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда 15 ёшида турмушга берилган Самира Сабзиён қатл этилди

Эронда 15 ёшида турмушга берилган Самира Сабзиён қатл этилди

Эронда эрини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинган Самира Сабзиан қатл этилди.

The Mirror нашрининг ёзишича, Эронда «бола келин» номи билан танилган 29 ёшли Самира Сабзиён дорга осиш йўли билан қатл қилинган. У эрини ўлдиргани учун 10 йил аввал ўлимга ҳукм қилиниб, шу вақтга қадар қамоқда сақланаётганди.

Теҳрон аёлнинг қатл этилганини расман эълон қилмаган, Эрон матбуоти ҳам бу ҳақда хабар бермаган.

Газетанинг ёзишича, қатл мамлакатдаги энг йирик қамоқхоналардан бирида амалга оширилган.

Самира Сабзиён 15 ёшида турмушга берилган. У, қариндошларининг сўзларига кўра, доимий равишда оилавий зўравонликка дучор бўлган.

19 ёшида Самира эрини ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинди ва қизга дарҳол ўлим жазоси берилди. Унинг ижроси эса кейинга қолдирилди.

Ҳибсга олинган пайтда Самира Сабзиённинг икки фарзанди бор эди. У ўн йилни қамоқда ўтказди, унга қатл қилинишидан бироз олдин болалари билан бир марта кўришишига рухсат берилган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси воқеадан ташвиш билдирди. Департамент Эронни ўлим жазоси учун мораторий жорий этишга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 2023 йилда Эронда 18 аёл қатл этилган. Теҳрон бундай статистикани эълон қилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг