Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ядровий келишувини сақлаб қолиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтади: иштирокчилар сафида АҚШ йўқ

Эрон ядровий келишувини сақлаб қолиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтади: иштирокчилар сафида АҚШ йўқ

Фото:«The Times of Israel»

АҚШ Эрон ядровий дастуридан чиқиб кетганидан сўнг ҳамкор давлатлар бу дастурни асраб қолиш бўйича Америкасиз йиғилиш ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Германиянинг «Welt am Sonntag» газетасининг маълум қилишича, Германия, Франция, Англия, Россия ва Хитой ядровий дастур доирасида қандай ишлар олиб бориш бўйича шу ҳафта Вена шаҳрида йиғилиш ўтказади.

Европа иттифоқи ҳам музокарада иштирок этиши мумкин. Йиғилишда 2015 йилда имзоланган битимга ўхшаш, фақат Теҳроннинг баллистик ракета дастури ва минтақавий ролини чегаралайдиган янги битим имзоланиши кутилаяпти.

Расмий Теҳроннинг йиғилишда иштирок этиш-этмаслиги ҳозирча номаълум. Лекин янги битим Эронга фойда келтириши айтилаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг