Эрон ядровий дастур учун ҳимоя шартларини айтди
Эроннинг Россиядаги элчиси Маҳдий Саноийнинг айтишича, агар Эрон ядровий дастури бўйича ҳамкорликдаги умумий тадбирлар режаси (ҲУТР) иштирокчилари Эроннинг манфаатларини сақлаб қолса, Эрон ундаги иштирокини давом эттиради. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Эрон, албатта, ниҳоясиз музокара ўтказа олмайди. Лекин Ҳамкорликдаги умумий тадбирлар режаси доирасида бир неча масалалар юзасидан Эроннинг манфаатларини кўриб чиқиш учун вақт керак», — деди Саноий.
Унинг айтишича, АҚШнинг ядровий дастурдан чиқиб кетиши яхшилик аломати эмас. Бунинг устига бу АҚШ халқаро келишувларга риоя қилишни хоҳламаётганини ҳам кўрсатади.
Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Яқин Шарқдаги вазиятни «жуда хавфли» дея атаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter