Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транзит ҳамкорлик ривожлантирилади

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транзит ҳамкорлик ривожлантирилади

Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транзит ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум имзолаш тадбири Теҳронда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 13-йиғилиши доирасида ташкил этилди.

 Меморандум Эрон транспорт ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Садиқ ва Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда Эрон портлар ва денгизчилик ташкилоти (ПМО) раҳбари Саид Расули иштирокидаги маросимда имзоланди.

Ўзаро англашув меморандуми доирасида томонлар Ўзбекистон хусусий сектори учун Эроннинг Шаҳид Ражаи портига сармоя киритиш, махсус терминал ва логистика маркази қуриш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг