Эрон разведкаси раҳбари ва ўринбосари ҳалок бўлди

Исроил якшанба куни Теҳронга уюштирган ҳужумларда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси раҳбари генерал Муҳаммад Козимий, унинг ўринбосари ҳамда яна бир генерал ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эроннинг «Тасним» ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Козимийнинг ўлими ҳақида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Fox News телеканалига берган интервюсида маълум қилганди.
ОАВ маълумотларига кўра, исроиллик ҳарбийлар Теҳрондаги ИИҚК разведка бошқармаси биносига зарбалар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter