Эркак йигирма йил давомида миясида игна билан яшагани маълум бўлди
Хитойлик эркак хотира муаммоси туфайли шифокорларга мурожаат қилди. Мутахассислар уни текширганда, муаммо мия артериясидаги игна билан боғлиқ бўлиб чиқди. Эркак у билан 20 йил яшаган, деб хабар беради Daily Mail.
Сичуан провинциясида яшовчи 74 ёшли бемор хотирасидаги муаммолар туфайли шифокорларга мурожаат қилди. Шифокорлар эркакнинг миясидаги артерияга жуда кичик игна тиқилиб қолганини аниқлашди. Бу симптомларни келтириб чиқарадиган қон кетишига (псевдоаневризма) сабаб бўлган.
Эркакнинг қариндошлари 20 йил аввал мигрен туфайли акупунктур муолажаларини бошдан кечирганини эслашди. Шифокорларнинг фикрига кўра, ўша пайтда игна кўз орқасидаги артерияга кирган бўлиши мумкин.
Игнани олиб ташлаш учун шифокорлар беморнинг бош суягининг бир қисмини кесиб ташлашди. Уни олиб ташлаш учун жарроҳлик микроскоп керак эди. Игна билан шикастланган қисм кичик металл қисқич ёрдамида ёпилди. Операциядан ўн кун ўтгач, эркак ўзига кела бошлади. Бироқ, умумий беҳушлик пайтида асорат туфайли беморда ўлимга олиб келадиган ўпка инфекцияси ривожланди ва операциядан кейин фақат уч ҳафта яшади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter