Эркак турмуш ўртоғининг хиёнати ортидан даҳшатли қотилликка қўл урди
2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ тумани яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видео тасвирларини кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.
Сўнг, у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғлини (2015 ва 2017 й.т.) қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида айтган, дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати Xabar.uzга.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter