Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон маданий меросининг 3000 йиллигини нишонламоқда

Ўзбекистон маданий меросининг 3000 йиллигини нишонламоқда

Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори» V юбилей Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўтказилди.

Шунингдек, ҳафталикнинг яна бир муҳим ҳодисаларидан бири бу – «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданий форуми. Форум Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан UNESKO кўмагида ташкил этилди.

Халқаро конгресс мазкур йўналишда дунёдаги энг йирик маданий ҳодиса ҳисобланиб, вазифалари Ўзбекистоннинг манускриптлари ва бошқа маданий мерос артефактларини бутун дунёдаги музейлар, кутубхоналар ва университетлардан излаш ва йиғишдан иборат бўлган Бутунжаҳон жамиятининг беш йиллик юбилейига бағишланади.

Ҳозирги вақтда Бутунжаҳон жамияти 35 та мамлакатдан 200 дан ортиқ музей билан алоқаларни йўлга қўйган. Жамият таркибига қарийб 350 нафар халқаро олим ва тадқиқотчилар киради. Ушбу ташкилот томонидан бугунга қадар қадимий ҳужжатларнинг факсимилеларини ўз ичига олувчи 50 та китоб-альбом, шунингдек, 1000 дан зиёд мақола ва матнлар чоп этилган.

Ўзбекистоннинг Eriell Group ва Enter Engineering компаниялари жамиятнинг лойиҳаларига асос солинган вақтдан бери уни қўллаб-қувватлаб келаётган бош ҳамкорлардан бири. Бутунжаҳон жамияти Компаниялар гуруҳининг:

— дунёнинг ўнлаб мамлакатларида 50 дан ортиқ тадбирни ўтказиш;

— Шарқ қўлёзмаларининг эълон қилинадиган еттита ноёб факсимиле нусхаларини чоп этиш;

— тадқиқот ва илмий ишлар олиб бориш учун чет элга юзлаб хизмат сафарларини қўллаб-қувватлаш;

— тарихий экспонатлар ва қўлёзмаларни сақлаш учун илғор илмий технологияларни жорий этиш учун «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумига кирувчи 50 та ноёб иллюстрацияли китоб-алъбомларни чоп этишга қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов Конгрессга алоҳида эътибор қаратиб қуйидагиларга тўхталди:

— Мазкур лойиҳа – жамоат, давлат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги, шунингдек, Янги Ўзбекистонда ижтимоий масъулиятли бизнеснинг ёрқин намунасидир. Бугун V Халқаро конгресс ўз ишини якунлаётган пайтда Жамият аъзолари ўз мурожаатларида Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматига мазкур умумдунёвий ҳаракатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва бой маданий меросни сақлаш ва ўрганиш масаларига қаратган эътибори учун миннатдорлик билдирди. Биз шунингдек, нафақат лойиҳамиз ҳамкори, балки бизнинг шеригимиз ва лойиҳани амалга оширишда фаол иштирок этган Eriell Group ва Enter Engineering ҳамда уларнинг Бошқаруви Раиси Бахтиёр Фaзиловга миннатдорлик изҳор этамиз.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг