Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нефт ва газ қазиб олиш учун мукаммал технологиялар лозим – ERIELL Group 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди

Нефт ва газ қазиб олиш учун мукаммал технологиялар лозим – ERIELL Group 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди

ERIELL компаниялар гуруҳи томонидан амалга оширилган барча лойиҳалар бўйича 2022 йил якунлари сарҳисоб қилинди. Бунда нафақат нефт сервиси соҳаси, балки ижтимоий соҳадаги қизғин фаолият ҳам муҳокама этилди.

Ўтган йил давомида нефт-газ соҳасида Ўзбекистон Президентининг «2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёсини қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилда қабул қилинган дастур жадал суръатларда амалга оширилди. Ушбу дастур янги қудуқларни қуриш, мавжудларини капитал таъмирлаш, шунингдек, технологик объектларни такомиллаштириш вазифаларини ўз ичига олади. Дастурни амалга ошириш углеводородлар етказиб бериш географиясини, хусусан, Ўзбекистон учун стратегик йўналишлардаги ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришга хизмат қилади.

«2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёсини қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» лойиҳасида нефт-газ инфратузилмаларини ободонлаштириш қисмида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 33 та қудуқ уланди.
• 45,8 километрлик шлейф газ қувури қурилди
• 44 та қудуқ ободонлаштирилди;
• 68 та қудуқ электр-кимёвий томонлама ҳимояланди.
• 16 километрлик БЛ қурилди;
• 35,5 километрлик коллектор-газ қувурлари электр-кимёвий ҳимояланди.
• 29 километрлик автомобил йўллари қурилди.

2022 йилда ERIELL «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда 30 та қудуқ қурилишини якунлади. Sanoat Energetika Guruhi MChJ XK билан ҳамкорликда эса 65 та қудуқни бурғулаш ва 53 та қудуқни қуриш ишлари якунланди.

Сурхондарё вилоятида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ERIELL компаниясининг энг катта ва энг мураккаб лойиҳаси ҳисобланади.

Ўтган йил давомида «М-25» конида ковлаб бориш бўйича бир нечта рекордларни аввал – 362 метр, кейин эса 425 ва 616 метр рекордларни ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ютуқлар буюртмачи томонидан юқори баҳоланди.

Ҳисоботга кўра 2022 йилда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳаси бўйича 18035 метр узунлик бурғуланди ва бурғуланган 3 та қудуқ топширилди. Йил якунида 2 та қудуқ синовдан ўтказилди ва ўзлаштирилди. Иккита қудуқда ўзлаштириш ва синовдан ўтказиш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда.

ERIELL компанияси ижтимоий масъулиятни тўлиқ ҳис қилади ва хайрияни ўз фаолиятининг ажралмас қисми деб ҳисоблайди. Компания томонидан 2022 йилда 15 та хайрия акцияси ўтказилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан ташкил топган 500 нафардан ортиқ инсонга манзилли ёрдам кўрсатилди.

Эътиборли томони, ERIELL «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг Бош ҳомийси ҳисобланади. Компания раҳбари Бахтиёр Фазилов Бутунжаҳон жамияти Васийлик кенгашининг раиси бўлиб, 2022 йилда Парижда Европа Иттифоқи, Ўрта ер денгизи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида фалсафий ва маданий тадқиқотлар ҳамда ҳамкорликни рағбатлантиргани учун AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE халқаро мукофоти билан тақдирланган

ERIELL Group компаниясининг давлат бюджетига солиқ тўловлари 2022 йилда 732 миллиард сўмни ташкил этди.

2022 йилда компаниялар гуруҳи томонидан мамлакатдаги лойиҳаларда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг