Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон ва Бердимуҳаммедов бир-бирларига кучук совға қилишди

Эрдўғон ва Бердимуҳаммедов бир-бирларига кучук совға қилишди

Фото: SonDakika

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов 25-26 октябрь кунлари Туркияга борди. Бу унинг Туркияга давлат раҳбари сифатидаги илк расмий ташрифи ҳисобланади.

Икки кунлик расмий ташриф якунлари бўйича энергетика, транспорт, ахборот технологиялари, кичик ва ўрта бизнес, экология ҳамда метеорология, иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалиги, инсон ресурсларини бошқариш, ёшлар ва спорт, таълим, маданият каби соҳаларга доир 13 та битим имзоланган.

Фото: Anadolu

Олий даражадаги учрашув сўнгида президентлар бир-бирлари билан ўзаро совға алмашишган. Бердимуҳаммедов туркиялик ҳамкасбига туркман алабайини туҳфа қилган бўлса, бунга жавобан Сердар Бердимуҳаммедов кангал зотли итнинг боласи билан сийланган.

Фото: Anadolu

Ўрта Осиё овчаркаси, туркман овчаркаси каби номлар билан ҳам машҳур туркман алабайи эрамизгача бўлган III минг йилликда пайдо бўлгани айтилади. Маълумотларга кўра, кангал зотли турк ити ҳам алабайдан тарқаган. Шунингдек, Кавказ овчаркаси, оқбош зотли итлар ҳам алабай билан генетик ўхшашликка эга.

Аввалроқ Туркманистонга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга алабай, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга Бовсер лақабли този ит совға қилинганди.

Туркман алабайи мамлакатнинг миллий бойлиги ҳисобланади. Расмий рухсатсиз уни хорижга экспорт қилиш тақиқланган. Маълумот учун, Туркманистонда алабай итига ҳайкал-ёдгорлик ўрнатилган, унинг шарафига байрам жорий этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг