Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон президентликдан қачон кетишини маълум қилди

Эрдўғон президентликдан қачон кетишини маълум қилди

Туркияда 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципал сайловлар мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон учун охирги сайлов бўлади. Бу ҳақда Туркия етакчиси Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда айтиб ўтди.

«Мен учун бу якун. Бу сайлов менинг қонун томонидан берилган ваколат доирасидаги охирги сайловимдир», деди Эрдўғон учрашувда.

Муниципал сайловлар доирасида мамлакатдаги муниципалитетлар раҳбарлари учун овоз бериш бўлиб ўтади. Улар ҳукмрон партия учун жуда муҳим, чунки ҳозир энг йирик шаҳарлар – Истанбул ва Анқарада мухолифат ҳокимият тепасида.

2023 йил 28 май куни бўлиб ўтган Туркия президентлиги сайловларининг иккинчи босқичида Эрдўғон ғалаба қозонди. У 52,18 фоиздан ортиқ овоз тўплаганди. Унинг рақиби Камол Қиличдорўғли сўнгги сайловларни адолатсиз деб атади, аммо мағлубиятини тан олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг