Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер остидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Ер остидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекати яқинида эрта тонгда кучли ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагиларни маълум қилди.

«Жорий йилнинг 28 ноябрь санасида «Космонавтлар» метро бекати яқинида жойлашган Тошкент электр тармоқларига тегишли электр кабелларда қисқа туташув ҳолати юзага келган ва бу ҳолат масъуллар томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида бартараф этилган.

Шунингдек, юзага келган ушбу ҳолат метрополитен фаолиятига таъсир қилгани йўқ. Метрополитеннинг «Космонавтлар» бекатида барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда», дейилади «Тошкент метрополитени» ДУК хабарида.

«Ҳудудий электр тармоқлари»нинг қўшимча қилишича, 110/35/10 кВли «Сайилгоҳ» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастланган.

«Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, ҳозирда электр энергияси таъминотидан узилишлар йўқ. Мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг