Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эпидемия шароитида яшаш учун шаҳар қурилади — Хитой

Эпидемия шароитида яшаш учун шаҳар қурилади — Хитой

Фото: «Lenta»

Хитой эпидемиялар шароитида яшаш ҳисобга олинган шаҳар қурмоқчи. Бу ҳақда «ArchDaily» хабар берди.

Бу шаҳарда, хусусан, уйларнинг томларида мева-сабзавот етиштириладиган иссиқхоналар, қуёш панелларидан қувват олувчи батареялар бўлади. Ҳар бир уй ичимлик сувини махсус технология воситасида ёмғир сувидан ажратиб олади.

Уйларнинг биринчи қаватларидан коворкинглар, 3D-принтерлар ўрин олади. Бу ерда иккиламчи хом ашёдан керакли нарса-буюмлар ясалади.

Сюнань номли «эпидемияга қарши» биринчи шаҳар Хитой пойтахти Пекиндан 100 километр узоқликда қурилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг