Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эпидемик вазият мураккаблигича қолмоқда» — Нурмат Отабеков

«Эпидемик вазият мураккаблигича қолмоқда» — Нурмат Отабеков

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3 минг 965 нафарга етди. 4 июнь куни 73 нафар, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 87 нафар, яъни 78 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 862 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 21 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.

Карантин тадбирлари давом этяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча рўйхатга олинган 96 беморнинг 81 нафари карантин муассасаларига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган бўлса, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 2 нафари эса халқаро юк ташувчи шахслар орасида аниқланган.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир эҳтиётсизлигимиз касалликка чалиниш эҳтимолини юзага келтиради. Шунинг учун мақсадсиз кўчага чиқманг, кўчага чиқсангиз, албатта, дока ниқобда бўлинг, мулоқот пайтида масофани сақланг, уйга қайтгач антисептик воситалардан фойдаланинг. Шундагина, касалликка чалинишдан ўзингизни ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни ҳимоя қилган бўласиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг