Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг рақобатбардош мамлакатлар рейтинги янгиланди

Энг рақобатбардош мамлакатлар рейтинги янгиланди

Фото: «IMD»

Халқаро бошқарувни ривожлантириш институти (International Institute for Management Development) мамлакатларининг рақобатбардошлиги анъанавий рейтингини эълон қилди.

Сингапур — 2019 йилги энг рақобатбардош мамлакат. Мўъжазгина мамлакат юқори технологик инфратузилма ва ўта малакали кадрларга эга. Шу жиҳатдан ёндашганда рейтингда ёнма-ён Гонконгни (2-ўрин) учратишдан ажабланмасак ҳам бўлади. Қолаверса, Гонконгнинг «жуда соз солиқ сиёсати» бор.

Осиёнинг икки митти мамлакатини уммонорти гиганти — АҚШ таъқиб қилмоқда. Қўшма Штатларни айнан шу икковлон ўтган йилги позициясидан маҳрум этишган. Аммо «айб» АҚШнинг ўзида: нефть нархининг кўтарилиб кетиши, долар курсининг «ўйнаб» туриши, юқори технологияли маҳсулотлар экспортининг қисқариши,... хуллас, америкаликлар учинчи ўрин билан қаноатланиб туришига тўғри келади.

Қолганлар (топ-10) қуйидаги рўйхатда.

 

Тўлиқ рўйхат бу ерда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг